chilonzor.toshkent.uz Chilonzor.Toshkent.Uz - Хизматга Йўл Олар Жасур Ўғлонлар
Фотогалерея
Видеогалерея
Хизматга йўл олар жасур ўғлонлар

  Президентимиз Ислом Каримовнинг 2013 йил 20 декабрда қабул қилинган “Ўзбекистон Республикаси фуқароларининг муддатли ҳарбий хизматга навбатдаги чақируви ҳамда белгиланган хизмат муддатларини ўтаб бўлган ҳарбий хизматчиларни Қуролли Кучлар резервига бўшатиш тўғрисида”ги қарорига мувофиқ Сурхондарё вилоятида ҳам йигитларни ҳарбий хизматга тантанали кузатиш маросимлари бўлиб ўтмоқда.

  Сурхондарё вилояти мудофаа ишлари бошқармасида ўтказилган шундай маросимда маҳаллий ҳокимият, давлат ва жамоат ташкилотлари вакиллари, фахрийлар ҳамда чақирилувчиларнинг ота-оналари иштирок этди.

  Вилоят мудофаа ишлари бошқармаси бошлиғи вазифасини бажарувчи, подполковник Муҳаммаджон Иномов, Ангор тумани ҳокими ўринбосари, туман хотин-қизлар қўмитаси раиси Шоира Ражабова ва бошқалар давлатимиз раҳбари ташаббуси билан Қуролли Кучларимизда амалга оширилаётган изчил ислоҳотлар самарасида профессионал миллий армиямиз шакллантирилгани сарҳадларимиз дахлсизлиги, Ватанимиз тинчлиги ва халқимиз фаровонлигини таъминлашда муҳим омил бўлиб хизмат қилаётганини таъкидлади.

  Бойсун туманининг Пойгабоши маҳалласидан муддатли ҳарбий хизматга чақирилган Азиз Абдуғаниев ўтган йили Термиз тиббиёт коллежини аъло баҳоларга тугатди. Спорт билан мунтазам шуғулланиб, муддатли ҳарбий хизматга астойдил ҳозирлик кўрди. Чақирув мавсумида жисмоний тайёргарлик ва тест синовларидан етарли балл тўплаб, муддатли ҳарбий хизматга йўлланма олди.

  – Миллий армиямиз сафларида хизмат қилиш шарафига муяссар бўлаётганимдан фахрланаман, – дейди Азиз. – Бу орзуимнинг амалга ошишида спорт билан шуғулланганим ва мактабда барча фанларни чуқур ўзлаштирганим жуда қўл келди. Муддатли ҳарбий хизматдан қайтгач, шифокорлик касби бўйича ўқишни давом эттирмоқчиман.

  ЎзА, 05.02.2014



Печать 06 Февраль 2014 Ўқилди: 921


Ишонч телефонларига аҳоли ва тадбиркорлар томонидан тушган мурожаатлар сони

 

 

24.09.2018

ҳолати

 

Сайтга келиб тушган мурожаатлар

 

Чилонзор туманига келиб тушган мурожаатлар

 

PM.GOV.UZ Президент порталига келиб тушган мурожаатлар

 

Келиб тушгани мурожаатлар

 

515

 

 

468

 

354

 

Ижродаги мурожаатлар

 

67

 

81

 

65

 

Ижроси таъминланган мурожаатлар

 

448

 

387

 

289

 

Муддати бузилган мурожаатлар

 

27

 

12

 

17

 

 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
ҚЎНҒИРОҚ ҚИЛИНГ!

Девонхона

(+9989 71) 276-66-74

Шикоятлар бўлими

(+9989 71) 276-90-04

Факс

(+9989 71) 276-90-90

 

Хабар қолдиринг

  • Тарихий обидалар
  • Тошкентнома
  • Маданият ва санъат
  • Тадбиркорлик
  • Тендер ва эълонлар