chilonzor.toshkent.uz Chilonzor.Toshkent.Uz - Шоирни Ёд Этиб
Фотогалерея
Видеогалерея
Шоирни ёд этиб

  Самарқанд давлат чет тиллар институтида Ўзбекистон халқ шоири Муҳаммад Юсуф ҳаёти ва ижодига бағишланган адабий-бадиий кеча бўлиб ўтди.

  Президентимизнинг 2013 йил 27 декабрдаги “Ўзбекистон халқ шоири Муҳаммад Юсуф таваллудининг 60 йиллигини нишонлаш тўғрисида”ги қарори ижроси юзасидан Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмаси Самарқанд вилояти бўлими билан ҳамкорликда ташкил этилган тадбирда шоир ва ёзувчилар, адабиётшунос олимлар, талаба-ёшлар иштирок этди.

  Мамлакатимизда адабиётга қаратилаётган алоҳида эътибор, ижодкорларнинг давлатимиз томонидан ҳар томонлама қўллаб-қувватланаётгани таъкидланди.

  – Муҳаммад Юсуф ижоди бўйича илмий иш қилганман. Шоир шеърларида халқимиз маънавияти, ўзлиги, миллийлик яққол акс этган, – дейди филология фанлари номзоди Маҳфуза Давронова. – Айнан шу жиҳатлар шоир ижодининг кенг оммалашиши ва халқимиз меҳр-муҳаббатини қозонишида асосий омил бўлиб хизмат қилган, десак хато бўлмайди.

  Шоир ижодида Самарқанд, тарихимиз, улуғ аждодларимиз мавзуси ҳақида сўз юритилди.  Талабалар Муҳаммад Юсуф шеърларидан намуналар ўқиди.

  Бундай тадбирлар вилоятдаги бошқа таълим муассасаларида ҳам ўтказилмоқда.

  ЎзА, Ғ.Ҳасанов, 06.02.2014



Печать 07 Февраль 2014 Ўқилди: 926


Ишонч телефонларига аҳоли ва тадбиркорлар томонидан тушган мурожаатлар сони

 

 

24.09.2018

ҳолати

 

Сайтга келиб тушган мурожаатлар

 

Чилонзор туманига келиб тушган мурожаатлар

 

PM.GOV.UZ Президент порталига келиб тушган мурожаатлар

 

Келиб тушгани мурожаатлар

 

515

 

 

468

 

354

 

Ижродаги мурожаатлар

 

67

 

81

 

65

 

Ижроси таъминланган мурожаатлар

 

448

 

387

 

289

 

Муддати бузилган мурожаатлар

 

27

 

12

 

17

 

 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
ҚЎНҒИРОҚ ҚИЛИНГ!

Девонхона

(+9989 71) 276-66-74

Шикоятлар бўлими

(+9989 71) 276-90-04

Факс

(+9989 71) 276-90-90

 

Хабар қолдиринг

  • Тарихий обидалар
  • Тошкентнома
  • Маданият ва санъат
  • Тадбиркорлик
  • Тендер ва эълонлар