chilonzor.toshkent.uz Chilonzor.Toshkent.Uz - Қишлоқдан Катта Спорт Майдонлари Сари
Фотогалерея
Видеогалерея
Қишлоқдан катта спорт майдонлари сари

  Мустақиллик йилларида мамлакатимизда болалар спортини ривожлантириш, ҳар томонлама баркамол авлодни тарбиялашнинг ноёб тизими йўлга қўйилиб, болалар спорти таълим-тарбия соҳасининг узвий қисмига айланди. Президентимиз Ислом Каримов ташаббуси билан ташкил этилган Ўзбекистон Болалар спортини ривожлантириш жамғармасининг фаолияти бу борадаги ишлар самарадорлигини оширишда муҳим омил бўлмоқда.

  Қишлоқ жойларда ёшларни спортга кенг жалб этиш, уларнинг спорт билан мунтазам шуғулланишлари учун зарур шароитлар яратишга қаратилаётган юксак эътибор самарасини Жиззах вилоятининг Зарбдор тумани мисолида ҳам кўриш мумкин.

  Туман болалар ва ўсмирлар спорт мактабида 650 нафардан зиёд ўқувчи спортнинг бокс, миллий кураш, дзюдо, волейбол, футбол, бадиий гимнастика, стол тенниси, белбоғли кураш ва шахмат-шашка турлари билан шуғулланмоқда. Мактаб ўқувчилари вилоят ва мамлакат миқёсида ўтказилаётган мусобақаларда муваффақиятли иштирок этиб, салмоқли натижаларни қўлга киритиб келмоқда.

  – Бугун юртимизнинг олис ва чекка туманларида яратилаётган шароит ва имкониятлар марказий шаҳарлардагидан асло қолишмайди, – дейди мактаб директори, “Шуҳрат” медали соҳиби Равшан Суюндиқов. – Масалан, бизнинг муассасамиз бир неча бор вилоятда “Энг яхши спорт мактаби” деган номга сазовор бўлгани бунинг исботидир. Бугун чекка қишлоқларда ҳам мамлакат ва халқаро миқёсда салмоқли ютуқларга эришаётган ёшлар сафи тобора кенгаймоқда.

  Мактаб ўқувчиларидан Гулзихра Қўзибекова турон якка кураши бўйича Осиё биринчилигида ғолибликни қўлга киритган бўлса, Бахтиёр Каримов 2011 йилда Туркияда миллий кураш ва дюздо бўйича ўтказилган халқаро турнирда иккита олтин медалга сазовор бўлди. Теннисчи Нафиса Исомиддиновани мамлакат чемпиони сифатида кўпчилик яхши билади. Ўтган йили Абдулатиф Эралиев ва Муяссар Маманазарова кураш бўйича мамлакат биринчилигида ғолиб чиқди. Умуман, мактаб тарбияланувчилари 2013 йилда спортнинг волейбол, футбол, кураш, дзюдо, стол тенниси турлари бўйича мамлакат чемпионатларида 4 олтин, 2 кумуш ва 1 бронза медалини қўлга киритди.

  – Туманимиз ёшларининг қитъа ва жаҳон миқёсидаги мусобақаларда муваффақиятли иштирок этаётгани қалбимизни ғурурга тўлдиради, – дейди “Маҳалла” хайрия жамоат фонди туман бўлинмаси раиси Қувондиқ Абдураззоқов. – Бу Юртбошимиз томонидан ёшларимизнинг дунёда ҳеч кимдан кам бўлмаган шароитларда униб-улғайиши йўлида кўрсатилаётган юксак эътибор ва ғамхўрлик самарасидир.

  Ушбу даргоҳда ўн етти нафар малакали мутахассис, жумладан, бир нафар халқаро тоифадаги ҳакам болаларга спорт маҳоратидан сабоқ бераётир. Мактаб жамоасининг иш тажрибасини бошқа туманларда ҳам оммалаштириш мақсадида вилоят ва минтақавий семинарлар ўтказилмоқда.

  Мактаб жамоаси жорий йилда Наманган вилоятида бўлиб ўтадиган “Баркамол авлод – 2014” спорт мусобақаларига қизғин тайёргарлик кўрмоқда.

  Президентимиз ташаббуси билан мамлакатимизда Соғлом бола йили, деб эълон қилинган 2014 йилда республика Болалар спортини ривожлантириш жамғармасининг манзилли дастури асосида туманда болалар ва ўсмирлар спорт мактабининг янги биносини қуриш ишлари бошлаб юборилди. Ҳар томонлама замонавий асосда барпо этилаётган ушбу спорт иншооти зарбдорлик ёшларнинг имкониятини янада кенгайтиришга хизмат қилади.

  ЎзА, Т.Бекназаров, 10.02.2014

 

 

 

 

 



Печать 10 Февраль 2014 Ўқилди: 938


Ишонч телефонларига аҳоли ва тадбиркорлар томонидан тушган мурожаатлар сони

 

 

24.09.2018

ҳолати

 

Сайтга келиб тушган мурожаатлар

 

Чилонзор туманига келиб тушган мурожаатлар

 

PM.GOV.UZ Президент порталига келиб тушган мурожаатлар

 

Келиб тушгани мурожаатлар

 

515

 

 

468

 

354

 

Ижродаги мурожаатлар

 

67

 

81

 

65

 

Ижроси таъминланган мурожаатлар

 

448

 

387

 

289

 

Муддати бузилган мурожаатлар

 

27

 

12

 

17

 

 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
ҚЎНҒИРОҚ ҚИЛИНГ!

Девонхона

(+9989 71) 276-66-74

Шикоятлар бўлими

(+9989 71) 276-90-04

Факс

(+9989 71) 276-90-90

 

Хабар қолдиринг

  • Тарихий обидалар
  • Тошкентнома
  • Маданият ва санъат
  • Тадбиркорлик
  • Тендер ва эълонлар