chilonzor.toshkent.uz Chilonzor.Toshkent.Uz - Пухта Тайёргарлик – Муваффақият Гарови
Фотогалерея
Видеогалерея
Пухта тайёргарлик – муваффақият гарови

  Жорий йилда Наманган вилояти мезбонлик қиладиган “Баркамол авлод – 2014” спорт мусобақаларига навоийлик спортчи ёшлар ҳам қизғин тайёргарлик кўрмоқда.

  Президентимиз Ислом Каримов раҳнамолигида болалар спортини ривожлантиришга қаратилаётган доимий эътибор самарасида юртимизнинг барча ҳудудларида замонавий спорт иншоотлари барпо этилиб, ёшларимизнинг дунёда ҳеч кимдан кам бўлмай вояга етишишлари учун барча шароит яратилмоқда. Уч босқичдан иборат “Умид ниҳоллари”, “Баркамол авлод” ва Универсиада спорт мусобақалари уларнинг ҳар томонлама баркамол бўлиб улғайиши, нуфузли халқаро мусобақаларда Ватанимиз шаънини муносиб ҳимоя қилишида мустаҳкам пойдевор вазифасини ўтамоқда.

  Наманганда ўтадиган “Баркамол авлод – 2014” мусобақаларида иштирок этиш учун спортнинг 16 тури бўйича 6 минг 400 дан зиёд ўқувчи-ёшлар орасидан 126 нафар спортчи сараланиб, вилоят терма жамоаси шакллантирилди. Ушбу мусобақаларга спортнинг бокс, оғир атлетика, дзюдо, таэквондо (WTF) турларининг қўшилгани ёшларнинг имкониятларини янада кенгайтириб, мусобақанинг нуфузи ортишига хизмат қилмоқда.

  Машғулотлар Навоий шаҳридаги “Ёшлар” спорт мажмуаси, Навоий олимпия захиралари коллежи, “Дельфин” сузиш ҳавзаси ва бошқа спорт мажмуаларида ўтказилаётир. Вилоят терма жамоасининг асосий қисмини Навоий олимпия захиралари коллежи тарбияланувчилари ташкил этади.

  – Бу йилги мусобақаларда қатнашадиган ёшлардан умидимиз катта, – дейди терма жамоанинг дзюдо бўйича мураббийси Исмоил Қурбонов. – Айниқса, Баҳром Йўлдошев, Улуғбек Ибодуллаев, Бекзод Эшпўлатов каби спортчиларимиз вилоятимиз шарафини муносиб ҳимоя қилишига ишонаман.

  2011 йилда Сурхондарё вилоятида ўтган “Баркамол авлод” спорт ўйинларининг финал беллашувида вилоят терма жамоаси 11 олтин, 8 кумуш, 10 бронза медални қўлга киритган эди. Хусусан, Зилола Болибоева ҳамда Алёна Томинанинг иштироки мутахассислар томонидан юқори баҳоланган эди. Зилола сузиш бўйича кумуш, Алёна эса олтин ва кумуш медалларга сазовор бўлганди. Айни пайтда Навоий давлат педагогика институтида таҳсил олаётган бу спортчи қизлар 2013 йил Бухорода бўлиб ўтган Универсиада спорт мусобақасида олтин ва иккита кумуш медалларни жамоа ҳисобига ёзиб қўйган. Маҳоратли спортчи Алёна Томина Ўзбекистон терма жамоаси сафида иштирок этиб келаётир.

  Бугунги кунда вилоятдаги 606 спорт секциясида ёшлар спортнинг 26 тури бўйича мунтазам шуғулланмоқда.

  – Эркин кураш билан шуғулланаман, – дейди Жўрабек Эргашев. – Халқаро мусобақаларда юртимиз шаънини муносиб ҳимоя қилаётган спортчиларни кўриб, ҳавасим келади. Улардай бўлишга интиламан. “Баркамол авлод” мусобақалари менинг катта спорт оламидаги муваффақиятларимга пойдевор бўлади, деб ишонаман.

  ЎзА, Нуриддин Раҳимов, 13.02.2014



Печать 14 Февраль 2014 Ўқилди: 884


Ишонч телефонларига аҳоли ва тадбиркорлар томонидан тушган мурожаатлар сони

 

 

24.09.2018

ҳолати

 

Сайтга келиб тушган мурожаатлар

 

Чилонзор туманига келиб тушган мурожаатлар

 

PM.GOV.UZ Президент порталига келиб тушган мурожаатлар

 

Келиб тушгани мурожаатлар

 

515

 

 

468

 

354

 

Ижродаги мурожаатлар

 

67

 

81

 

65

 

Ижроси таъминланган мурожаатлар

 

448

 

387

 

289

 

Муддати бузилган мурожаатлар

 

27

 

12

 

17

 

 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
ҚЎНҒИРОҚ ҚИЛИНГ!

Девонхона

(+9989 71) 276-66-74

Шикоятлар бўлими

(+9989 71) 276-90-04

Факс

(+9989 71) 276-90-90

 

Хабар қолдиринг

  • Тарихий обидалар
  • Тошкентнома
  • Маданият ва санъат
  • Тадбиркорлик
  • Тендер ва эълонлар