chilonzor.toshkent.uz Chilonzor.Toshkent.Uz - Янги Боғлар Барпо Этилмоқда
Фотогалерея
Видеогалерея
Янги боғлар барпо этилмоқда

  Бунёдкорлик, яратувчанлик ва ободончилик халқимизга хос эзгу фазилатлардан. Наврўз айёмини нишонлашга қизғин тайёргарлик кўрилаётган шу кунларда шаҳар ва қишлоқларимизда, маҳаллаларда ўтказилаётган ҳашарлар, ободонлаштириш ва кўкаламзорлаштириш тадбирларида ушбу миллий қадриятларимиз янада кенг намоён бўлмоқда.

  Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг жорий йил 6 мартдаги фармойиши мазкур саъй-ҳаракатларни янги босқичга кўтаришда дастуриламал бўлаётир. Унга мувофиқ март-апрель ойлари мамлакатимизнинг барча ҳудудларида ободонлаштириш ва кўкаламзорлаштириш ойлиги, деб эълон қилинди. Ёшларни миллий қадриятларимизга эҳтиром руҳида тарбиялаш, улар қалбида меҳр-оқибат, хайр-саховат, катталарга ҳурмат, ёшларга иззат кўрсатиш, табиатни эъзозлаш туйғуларини янада кучайтириш ушбу ойликнинг мазмун-моҳиятини ташкил этади.

  Кўкаламзорлаштириш тадбирларини уюшқоқлик билан ташкил этишда Ўзбекистон касаба уюшмалари федерацияси ҳамда тармоқ ва ҳудудий касаба уюшма ташкилотлари ҳам фаол иштирок этмоқда. Мевали ва манзарали дарахт кўчатлари экиш, парваришлаш борасидаги дастурнинг ижроси изчил таъминланмоқда. Хусусан, корхона, ташкилот ва муассасалар, касаба уюшмалари тасарруфидаги болалар соғломлаштириш оромгоҳлари атрофи ва ҳудудларида манзарали ва мевали дарахт кўчатлари экиш бўйича кенг кўламли ишлар олиб борилмоқда.

  Ҳар бир кўчат ҳудуд ландшафти, бино ва иншоотлар лойиҳасига мувофиқ тарзда экилаётгани ҳудудларнинг янада обод ва кўркам бўлишини таъминламоқда. Кўчатлар экилаётганда уларнинг кўркамлиги билан бирга инсон саломатлигига фойдаси ҳисобга олинаётир. Хусусан, пойтахтимиз кўчаларига ҳавони тозалайдиган япон софораси, лола, каштан, арча каби дарахтлар ўтқазилмоқда.

  Жойларда касаба уюшмалари фаоллари экилган кўчатларнинг униши, барпо этилган боғ ва гулзорларнинг тўғри парваришланишини назорат қилишда амалий ёрдам кўрсатмоқда. 2013 йилда 130 миллионга яқин дарахт кўчат ва қаламчаларининг 80 фоиздан кўпроғи яшнаб туриши таъминланди.

  Давлатимиз раҳбарининг жорий йилнинг 24 февралида қабул қилинган “2014 йилги Наврўз умумхалқ байрамига тайёргарлик кўриш ва уни ўтказиш тўғрисида”ги қарорида маҳалла ва гузарларда, шаҳару қишлоқларда кенг кўламли ободончилик ва кўкаламзорлаштириш ишларини ташкил этиш вазифалари белгилаб берилган.

  Тошкент шаҳрининг Миробод туманидаги «Истиқлол» ва «Фурқат» маҳалла фуқаролар йиғинлари ҳудудида Касаба уюшмалари федерацияси билан ҳамкорликда ўтказилган ҳашарда 5 гектардан ортиқ майдон ободонлаштирилиб, 2 километрга яқин ариқлар тозаланди. Маҳалла ҳудудидан чиқиндилар ташиб кетилди. Дарахтларга шакл берилиб, оқланди. Мазкур туманнинг Толариқ, Салор, Янги Қўйлиқ, Олмазор, Парвона маҳаллалари ободонлаштирилиб, 2 минг 800 туп дарахт кўчати экиш ишлари давом этмоқда.

  – Корхона ва ташкилотларда меҳнат қилаётган ҳар бир ходим биттадан кўчат экканда ҳам миллионлаб мевали ва манзарали дарахтга эга боғлар барпо этилади, – дейди Ўзбекистон касаба уюшмалари федерацияси кенгаши раиси ўринбосари Бахтиёр Маҳмадалиев. – Маҳаллада яшаётган юртдошларимиз томонидан экилаётган ниҳоллар ҳар бир маҳаллада биттадан катта боғ яратилишига замин бўлади.

  Экилаётган кўчатлар шаҳар ва қишлоқларимиздаги яшил ҳудудларнинг янада кенгайиши, ҳар қарич ердан унумли фойдаланиш имконини беради. Бугун яхши ният билан экилаётган ниҳоллар келажакда аҳолини турли мева билан таъминлаш, озод Ватанимизнинг янада обод ва файзли бўлишига хизмат қилади.

  ЎзА, Сайёра Шоева, 13.03.2014



Печать 14 Март 2014 Ўқилди: 1082


Ишонч телефонларига аҳоли ва тадбиркорлар томонидан тушган мурожаатлар сони

 

 

24.09.2018

ҳолати

 

Сайтга келиб тушган мурожаатлар

 

Чилонзор туманига келиб тушган мурожаатлар

 

PM.GOV.UZ Президент порталига келиб тушган мурожаатлар

 

Келиб тушгани мурожаатлар

 

515

 

 

468

 

354

 

Ижродаги мурожаатлар

 

67

 

81

 

65

 

Ижроси таъминланган мурожаатлар

 

448

 

387

 

289

 

Муддати бузилган мурожаатлар

 

27

 

12

 

17

 

 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
ҚЎНҒИРОҚ ҚИЛИНГ!

Девонхона

(+9989 71) 276-66-74

Шикоятлар бўлими

(+9989 71) 276-90-04

Факс

(+9989 71) 276-90-90

 

Хабар қолдиринг

  • Тарихий обидалар
  • Тошкентнома
  • Маданият ва санъат
  • Тадбиркорлик
  • Тендер ва эълонлар