chilonzor.toshkent.uz Chilonzor.Toshkent.Uz - Изланиш, Тадбиркорлик Ва Маҳорат Кўриги
Фотогалерея
Видеогалерея
Изланиш, тадбиркорлик ва маҳорат кўриги

 

   Интилиш ва ҳаракатлар қўллаб-қувватланаётган жойдагина ҳар қандай  эзгу ташаббус тезда кенг қанот ёзиб, ўзининг ижобий самараларини бера бошлайди.

  Истиқлол йилларида мамлакатимизда тадбиркорлик соҳасида эришилаётган муваффақиятлар бунга яққол мисол бўла олади.

  Дарҳақиқат, Президентимиз ташаббуси билан қулай тадбиркорлик муҳити яратилиб, соҳада кўплаб имтиёзлар жорий этилаётгани туфайли кичик бизнес, фермерлик ва ҳунармандчилик тобора ривожланиб, иқтисодиётимизнинг таянч устунларига айланди. Айниқса, турли кўрик-танловлар ўтказилиб, юртимиз тараққиёти йўлида фидокорона меҳнат қилаётган ишбилармонлар рағбатлантирилаётгани уларни янги марралар сари руҳлантирмоқда, ибратли ташаббуслар кўрсатишга ундамоқда. Ўзбекистон Республикаси Президенти соврини учун ўтказилаётган анъанавий “Ташаббус” кўрик-танлови ана шундан далолат беради.

  Илк бор 1996 йилда ташкил этилган мазкур нуфузли кўрик-танлов юртдошларимизнинг тадбиркорлик қобилиятини юзага чиқариш, мулкдорларнинг кичик ва ўрта синфини шакллантириш, уларнинг илғор тажрибаларини оммалаштириш, энг асосийси, соҳа вакилларининг касбий маҳоратини оширишга хизмат қилиб келмоқда. Натижада тадбиркорлар ўз фаолиятини кенгайтириш орқали ишлаб чиқариш суръатларини тобора жадаллаштириб, ички бозорни сифатли маҳсулотлар билан тўлдиришга муносиб ҳисса қўшаяптилар. Бунга “Ташаббус — 2014” республика кўрик-танловининг Тошкент шаҳар босқичига келган киши яна бир карра ишонч ҳосил қилди.

  ...Пойтахтимиз туманларида ғолибликни қўлга киритган тадбиркорлар ва ҳунармандлар томонидан ташкил этилган ушбу кўргазмада кенг жамоатчилик вакиллари, Тошкент шаҳри аҳолиси ва меҳмонлари жам бўлди. Улар бу ерда турфа хилдаги саноат маҳсулотлари, ҳунармандчилик буюмлари билан яқиндан танишиб, барча маҳсулотлар сифат кўрсаткичлари жиҳатидан хорижники билан бемалол рақобатга кириша олишини эътироф этдилар.

  “Magnum Medikal Servis” масъулияти чекланган жамияти маҳсулотлари учун ажратилган бурчак, айниқса, одамлар билан гавжум эди. Сабаби, унда импорт ўрнини босувчи тиббиёт жиҳозлари кенг намойиш қилинаяпти.

  — Корхонамиз 2007 йилда ташкил этилган бўлиб, ўтган қисқа вақт ичида ички бозорда ўз ўрнига эга бўлди, — дейди жамият раҳбари Отабек Жиянбоев. — Бу Президентимиз томонидан биз, тадбиркорларга қаратилаётган эътибор, яратиб берилаётган қулай шарт-шароитлар самараси, албатта. Айтайлик, дастлаб 5 киши иш билан таъминланган корхонамизда 5 хил тиббиёт жиҳози ишлаб чиқарилган бўлса, бугунги кунда ишчилар сони 50 нафарга, маҳсулотларимиз тури эса 112 тага етказилди.

  Тадбиркорнинг айтишича, 2011 — 2013 йилларда корхона Маҳаллийлаштириш дастурига киритилгач, кўплаб турдаги импорт ўрнини босувчи тиббиёт ускуна ва жиҳозларини ишлаб чиқариш ўзлаштирилди. Айни пайтда жарроҳлик ва физиотерапия ускуналари, ҳавони зарарсизлантирадиган асбоблар, турли ўлчов воситалари, тиббиёт ҳамда лаборатория жиҳозлари, шунингдек, шифо масканлари учун махсус анжомлар ва офис мебеллари шартнома асосида буюртмачиларга етказиб берилаяпти.

  Ташкилотчиларнинг қайд этишича, бу йилги танлов ана шундай салоҳиятли ишбилармонларни кашф қилди. Иштирокчиларнинг фаолиятини баҳолашда нафақат ишлаб чиқариш кўрсаткичи, балки янги иш ўринлари яратилгани, импорт ўрнини босувчи ва экспортбоп маҳсулотлар ишлаб чиқариш йўлга қўйилгани каби жиҳатлар ҳам инобатга олинди. Якунда “Magnum Medikal Servis” масъулияти чекланган жамияти раҳбари Отабек Жиянбоев “Энг яхши тадбиркор”, миллий наққошлик санъати устаси Камолиддин Абдуллаев эса “Энг яхши ҳунарманд” йўналишларида ғолиб, деб топилди.

  Қимматбаҳо совғалар билан тақдирланган бу тадбиркорлар энди Тошкент шаҳри номидан “Ташаббус — 2014” кўрик-танловининг республика босқичида иштирок этадилар. 

  Саид РАҲМОНОВ,

  «Халқ сўзи» мухбири

 



Печать 14 Март 2014 Ўқилди: 1149


Ишонч телефонларига аҳоли ва тадбиркорлар томонидан тушган мурожаатлар сони

 

 

24.09.2018

ҳолати

 

Сайтга келиб тушган мурожаатлар

 

Чилонзор туманига келиб тушган мурожаатлар

 

PM.GOV.UZ Президент порталига келиб тушган мурожаатлар

 

Келиб тушгани мурожаатлар

 

515

 

 

468

 

354

 

Ижродаги мурожаатлар

 

67

 

81

 

65

 

Ижроси таъминланган мурожаатлар

 

448

 

387

 

289

 

Муддати бузилган мурожаатлар

 

27

 

12

 

17

 

 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
ҚЎНҒИРОҚ ҚИЛИНГ!

Девонхона

(+9989 71) 276-66-74

Шикоятлар бўлими

(+9989 71) 276-90-04

Факс

(+9989 71) 276-90-90

 

Хабар қолдиринг

  • Тарихий обидалар
  • Тошкентнома
  • Маданият ва санъат
  • Тадбиркорлик
  • Тендер ва эълонлар