chilonzor.toshkent.uz Chilonzor.Toshkent.Uz - С.Амонова
Фотогалерея
Видеогалерея
С.Амонова

Жавоб: Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодексининг 1112-моддасида белгиланганидек, ворислик ҳуқуқи қонун ва васиятнома бўйича амалга оширилади. Қонун бўйича ворислик мавжуд бўлмаса ёки бутун мероснинг тақдирини белгиламаса, шунингдек, ушбу кодексда белгиланган бошқа ҳолларда амалга оширилади.

Ворислик нотариал тартибда тасдиқлангани сабабли нотариус биринчи навбатда вафот этган фуқаро ўз мулкига васиятнома қолдирган ёки қолдирмаганини текширади. Агар васиятнома мавжуд бўлса, мерос қолдирувчининг ушбу васиятномада белгилаган хоҳиш-иродаси амалга оширилади. Агар васиятнома мавжуд бўлмаса, ворислик қонун бўйича ҳал этилади. Қонун бўйича меросхўрлар ворисликка Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодексининг бир қатор моддаларида назарда тутилган навбатдаги тартибларда чақириладилар.

Биринчи навбатдаги меросхўрлар таркибига марҳумнинг эри(хотини), болалари ва ота-онаси киради. Иккинчи навбатдаги меросхўрларга мерос қолдирувчининг ака-укалари(опа-сингиллари), ота-онаси тарафдан бобоси ва бувиси тенг улушларда меросхўрлар бўлади. Учинчи навбат бўйича мерос қолдирувчининг туғишган амакиси, тоғаси (аммаси, холаси) киради. Тўртинчи навбатдаги меросхўрлар таркибига мерос қолдирувчининг олтинчи даражагача (олтинчи даража ҳам шунга киради) бўлган бошқа қариндошлари, бешинчи навбатга мерос қолдирувчининг меҳнатга қобилиятсиз боқимлари киради.

Шуни таъкидлаш керакки, Фуқаролик кодексининг 1142-моддасига кўра васиятноманинг мазмунидан қатъи назар мерос қолдирувчининг вояга етмаган ёки меҳнатга қобилиятсиз болалари, шунингдек, меҳнатга қобилиятсиз эри(хотини), ота-онаси қонун бўйича ворис бўлганларида уларнинг ҳар бирига тегиши лозим бўлган улушнинг камида ярми мерос сифатида берилади.

Саидмурот  АГЗАМОВ,  Арифходжа АГЗАМХОДЖАЕВ,

Тошкент шаҳар, Сергели тумани  ДНИ нотариуслари



Печать 02 Август 2014 Ўқилди: 1295


Ишонч телефонларига аҳоли ва тадбиркорлар томонидан тушган мурожаатлар сони

 

 

24.09.2018

ҳолати

 

Сайтга келиб тушган мурожаатлар

 

Чилонзор туманига келиб тушган мурожаатлар

 

PM.GOV.UZ Президент порталига келиб тушган мурожаатлар

 

Келиб тушгани мурожаатлар

 

515

 

 

468

 

354

 

Ижродаги мурожаатлар

 

67

 

81

 

65

 

Ижроси таъминланган мурожаатлар

 

448

 

387

 

289

 

Муддати бузилган мурожаатлар

 

27

 

12

 

17

 

 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
ҚЎНҒИРОҚ ҚИЛИНГ!

Девонхона

(+9989 71) 276-66-74

Шикоятлар бўлими

(+9989 71) 276-90-04

Факс

(+9989 71) 276-90-90

 

Хабар қолдиринг

  • Тарихий обидалар
  • Тошкентнома
  • Маданият ва санъат
  • Тадбиркорлик
  • Тендер ва эълонлар