chilonzor.toshkent.uz Chilonzor.Toshkent.Uz - “Автомобилсиз Кун” Акцияси Ўтказилади
Фотогалерея
Видеогалерея
“Автомобилсиз кун” акцияси ўтказилади

Ўзбекистон Республикаси йўл хавфсизлигини таъминлаш тизимини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисидаги Ҳукумат қарори қабул қилинди.

Қарор билан Йўл ҳаракати хавфсизлигини таъминлаш концепцияси тасдиқланди. Бу ҳақида Адлия вазирлигининг “Ҳуқуқий ахборот” канали хабар беради.

Концепция қуйидагиларни назарда тутади:

йўл ҳаракати хавфсизлигини таъминлаш соҳасида норматив-ҳуқуқий базани мустаҳкамлаш;

йўл инфратузилмасини такомиллаштириш, йўллар сифатини яхшилаш, транспорт воситалари ва пиёдаларнинг хавфсиз ҳаракатланиши учун ишончли шарт-шароитлар яратиш;

йўл ҳаракати барча қатнашчиларининг ҳуқуқий маданиятини ва зарур малакасини ошириш, интизомини мустаҳкамлаш.

Ички ишлар вазирлигининг Давлат йўл ҳаракати хавфсизлиги хизмати ҳузурида Жамоатчилик кенгаши ташкил этилади. 

Жамоатчилик кенгашининг асосий вазифаси этиб, шу жумладан йўл ҳаракати қоидалари, соҳада хавфсизликни таъминлаш масалалари бўйича жамоатчилик фикрини тизимли асосда ўрганиш ҳисобланади.

Эндиликда:

ҳар ҳафтада жума куни “Йўл ҳаракати хавфсизлиги куни” ўтказилади, унинг доирасида йўл ҳаракати қоидаларига сўзсиз риоя қилишни таъминлаш ва йўл-транспорт ҳодисалари профилактикасини таъминлаш бўйича чоралар кўрилади;

автотранспорт воситаларисиз ҳаракатланиш мумкинлиги ва зарурлигини намойиш қилишга, унинг барча қатнашчилари томонидан йўл ҳаракати қоидаларига риоя этишга оммавий чақиришга йўналтирилган “Автомобилсиз кун” ойлик акцияси мунтазам асосда республиканинг барча ҳудудларида ташкил этилади.

Пиёдалар томонидан содир этилган ҳуқуқбузарликлар тўғрисида электрон протоколларни расмийлаштириш тартиби жорий этилади.

Жисмоний ва юридик шахсларнинг автотранспорт воситаларида ўрнатилган видеорегистраторларидан олинадиган видеоёзувларни тезкор тўплашнинг марказлаштирилган тизими жорий этилади, бунда шахсий маълумотларнинг махфийлигини сақлаб қолиш имконияти таъминланган ҳолда уларни рағбатлантириш механизмларини жорий этиш назарда тутилади.

Бундан ташқари, қарор билан жами 74 та, шу жумладан 31 та йўл-патруль хизмати стационар постлари, 43 та патруль-пост хизмати постлари (блок-постлар ва тўсиқ постлар)нинг фаолияти тугатилди.

ЎзА

24.05.2018

http://uza.uz/oz/society/avtomobilsiz-kun-aktsiyasi-tkaziladi-23-05-2018



Печать 24 Май 2018 Ўқилди: 214


Ишонч телефонларига аҳоли ва тадбиркорлар томонидан тушган мурожаатлар сони

 

 

07.08.2018

ҳолати

 

Сайтга келиб тушган мурожаатлар

 

Чилонзор туманига келиб тушган мурожаатлар

 

PM.GOV.UZ Президент порталига келиб тушган мурожаатлар

 

Келиб тушгани мурожаатлар

 

515

 

 

468

 

354

 

Ижродаги мурожаатлар

 

67

 

81

 

65

 

Ижроси таъминланган мурожаатлар

 

448

 

387

 

289

 

Муддати бузилган мурожаатлар

 

27

 

12

 

17

 

 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
ҚЎНҒИРОҚ ҚИЛИНГ!

Девонхона

(+9989 71) 276-66-74

Шикоятлар бўлими

(+9989 71) 276-90-04

Факс

(+9989 71) 276-90-90

 

Хабар қолдиринг

  • Тарихий обидалар
  • Тошкентнома
  • Маданият ва санъат
  • Тадбиркорлик
  • Тендер ва эълонлар