chilonzor.toshkent.uz
Фотогалерея
Видеогалерея
Тошкент тарихи

 

  Тошкент воҳаси Тянь Шаннинг ғарбий ёнбағирларидан бошланиб Сирдарё этакларига тушадиган кенг тоғолди текислигининг бир қисмида жойлашган. Шаркда у учта - Угом, Писком ва Чатқол тоғ тизмалари билан ўралган бўлиб, бу тизмаларни шу номлар билан аталувчи дарёлар оқиб ўтувчи даралар ажратиб туради. Бу дарёлар қўшилиб Чирчиқ дарёсини ҳосил килади. Чирчик дарёси Чорвоқ ҳавзасининг тор дарасидан ўтиб, Ғазалкентдан қуйироқка тушганда кенглиги баъзи жойларда 20 кмдан ошадиган кадимий текислик бўйлаб оқади. Ғарбда Чирчик водийсига бамисоли кенг амфитеатрдек Қизилқумнинг қайнок нафаси урилади. Бу кайирнинг бир кисмини Чирчиқ дарёсининг ҳозирги ўзани эгаллаган. Жанубий кисмида эса водийга кириб борувчи Охангарон дарёси яетанган. Ушбу текислик шимолида жойлашган Арис дарёсининг водийси билан бирга бу та биий сув тармоқлари Ўрта Осиё дехкончилик воҳаларининг чекка минтакасини ташкил этади. Ундан шимол томонга қараб эса, яйлов ларга бой бўлган поёнсиз чўл ястаниб ётади.
  Чирчиқ дарёси ҳавзаси   Ўрта Осиёнинг қадимий дехқончилик ва шахар маданиятлари бешикларидан биридир. Унинг ҳудудида воҳанинг пойтахт маркази пайдо бўлган. Жойдан жойга кўчиб тур ган бу марказ кадимда ва ўрта асрларда Чоч ёки Шош, кейин эса Тошкент номи билан машҳур бўлган.
  Тошкент воҳасида барча тарихий даврларда сув мўл кўл бўл ган. Тарихан таркиб топган каналлар тармоғи шаҳарни сув билан таъминлаб турган. Шу боис шаҳар хеч қачон сув тақчиллигини сезмагая. Буни ўрта асрлардан то XIX асргача Тошкент тўғрисида ёзган муаллифлар хамиша таъкидлаб келганлар. Бу ердаги иқлим ҳозирги одамларнинг аждодлари пайдо бўлган, яъни бир неча ўн минг йил мукаддам мавжуд бўлган иқлимдан фарк қилган. Иссиқ курук ёз билан йиллик ёғин миқдорининг асосий кисми ёғадиган қаҳратон қиш алмашиниб турган.
  Воханинг тоғ ёнбағирлари ва текисликлар ўсимликларга бой бўлиб, ибтидоий одамлар овлайдиган ёввойи ҳайвонлар жуда кўп эди. Уларнинг аксарияти, жумладан, архар, жайрон, қулон ва асл буғу каби қайвонлар яқин вактда йўқолиб битган бўлса, жун ли каркидон, ғор айиғи, арслон сингари хдйвонлар эса анча илга ри йўколиб кетган. Улар хакида ибтидоий одамлар манзилларини қазиб ўрганиш чоғида топилган қолдиқлар орқали маълумот олнш мумкин.
  Бу ерларда бир неча юз минг йил аввал овчилик ва термачи лик билан кун кечирувчи ибтидоий жамоалар ғорлар ва тоғ бағри бостирмаларини, ёки дарё соҳиллари ва чашмалар ёнидаги очиқ манзилларни эгаллаб макон қилганлар. Бундай жойлар ҳозирги Тошкент шаҳри ҳудудида ҳам мавжуд бўлган. Жумладан, Бўз сув ёқасидаги Қўшилиш манзилгохидан бирмунча нозик ишлан ган чақмоктошлар, пичоқлар, бигизлар, ибтидоий усталар томонидан бундан тўққиз минг йил аввал ясалган ов ва меҳнат қуроллари топилди. Топилмалар орасидан ёввойи буқа тур суякларининг учраши, мутахассислар фикрича, уларнинг ўша вақтлардаёқ хонакилаштирилган дебтахмин килишга асос бўлди. Ҳайвонларни хонакшташтириш жараёни Тошкент воҳаси ҳудудида хам кечган.
  Милоддан олдинги учинчи минг йилликдан бошлаб, бу ҳудуд дастлабки чорвадорлар томонидан ўзлаштира бошлашган. Улар иш асбоблари ва жездан куроллар тайёрлашни ўрганганлар. Архео логлар Тошкент шаҳри худуди ва унинг атрофида чорвадорнинг кўпдан кўп кабрлари ҳамда қўрғонли даҳмаларини топганлар. Бу жойларда дафн этилганларнинг ёнига жездан ясалган иш ас боблари, қуроллар, зеб зийнатлар ва кўлда ясалган идишлар ҳам кўйилган. Тошкент шаҳри ҳудудида бундай қабристонлар хозирги шампан виноси заводи яқинидан, шунингдек, Қоракамиш ариғи бўйидан топилган. Сирғали деган жойда эса дашт чорвадорлари ва йилқичиларининг манзили бўлганлиги аникланган. Бу ердан иш қуролларидан ташқари бурама ҳалқали жез билагузуклар ҳам топилган.
  (2009 йил 31 август)
 

Печать 08 Сентябрь 2010 Ўқилди: 2019




Танқидий таҳлил, қатъий тартиб-интизом ва шахсий жавобгарлик – ҳар бир раҳбар фаолиятининг кундалик қоидаси бўлиши керак
Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг Ўзбекистон халқига Янги йил табриги
Сайтда фойдаланувчилар сони: 56
Фойдали ресурслар
Ишонч телефонларига аҳоли ва тадбиркорлар томонидан тушган мурожаатлар сони
Тоифа Сони
Қабул қилинган 8
Ижрода 3
Ижроси таъминланган 5

ҚЎНҒИРОҚ ҚИЛИНГ!


 

Ишонч телефон

(+9989 71) 276-90-90

Девонхона

(+9989 71) 276-66-74

Шикоятлар бўлими

(+9989 71) 276-90-04

Факс

(+9989 71) 276-90-90

 

Хабар қолдиринг

  • Тарихий обидалар
  • Тошкентнома
  • Маданият ва санъат
  • Тадбиркорлик
  • Тендер ва эълонлар