Deprecated: mysql_connect(): The mysql extension is deprecated and will be removed in the future: use mysqli or PDO instead in /var/www/vhosts/tashkent.uz/httpdocs/modules/frontend/news.php on line 4
 chilonzor.toshkent.uz Chilonzor.Toshkent.Uz - Қонунчилигимиз Мукаммаллиги Йўлида
Фотогалерея
Видеогалерея
Қонунчилигимиз мукаммаллиги йўлида - Бўлимга қайтиш

Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатасида Экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш масалалари қўмитаси томонидан Ўзбекистон Экологик ҳаракати депутатлари гуруҳи ҳамкорлигида "Атмосфера ҳавосини муҳофаза қилиш тўғрисида"ги Ўзбекистон Республикасининг қонунига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш ҳақида"ги қонун лойиҳасининг жамоатчилик муҳокамасига бағишланган йиғилиш ўтказилди. 

Ўзбекистон Республикаси Қонунчилик палатасининг Экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш масалалари қўмитаси раиси Б.Алихонов ва бошқалар халқимиз учун муносиб турмуш шароитини яратиш борасидаги саъй-ҳаракатларда табиатнинг мусаффолигини асраш, айниқса, ёшларнинг экологик маданиятини юксалтириш, ишлаб чиқариш жараёнига экологик жиҳатдан хавфсиз технологияларни жорий этишга алоҳида эътибор қаратилаётганини таъкидлади. 

Қонун лойиҳасида фан-техниканинг ривожланишини, мақбул технологиялар ва халқаро тажрибанинг жорий этилишини ҳисобга олган ҳолда доимий ва кўчма ифлослантирувчи манбалардан чиқарилаётган зарарли моддаларга экологик нормативлар ҳамда ёқилғиларнинг экологик кўрсаткичларига қўйиладиган талабларни босқичма-босқич кучайтириб бориш кўзда тутилган. 

Мазкур қонун лойиҳасининг қабул қилиниши ва амалиётга жорий этилиши соҳадаги давлат сиёсати ва бошқарувининг асосий йўналишларини, давлат ҳокимияти ва бошқаруви органларининг ваколатлари чегараларини белгилашда, ҳаво мусаффолигини сақлашда маҳаллалар, жамоат тузилмаларининг фаоллигини таъминлаш ва бошқа йўналишларда ижобий кўрсаткичларга эришишда муҳим аҳамият касб этади. 

Йиғилишда атмосфера ҳавосини муҳофазалаш бўйича қонунчилик талабларини амалга ошириш механизмини ва халқаро ҳуқуқий шартнома, конвенцияларнинг қоидаларини миллий қонунчиликка татбиқ этиш, ҳуқуқни қўллаш амалиёти самарадорлигини оширувчи процессуал механизмларни такомиллаштириш юзасидан таклифлар берилди. 
 

* * *


Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатасининг Фан, таълим, маданият ва спорт масалалари қўмитасининг кенгайтирилган мажлисида мамлакатимизни барқарор ривожлантириш ва модернизация қилиш шароитларида кадрлар тайёрлашнинг жорий ҳолати, 11 йиллик таълимни жорий этиш, коллежларда таълимни ислоҳ этиш борасидаги долзарб масалалар атрофлича муҳокама этилди. 

"Адолат" социал-демократик партияси фракцияси раҳбари Н.Умаров, Фан, таълим, маданият ва спорт масалалари қўмитаси раисининг ўринбосари Ш.Турсунбоев, халқ таълими вазири У.Иноятов, олий ва ўрта махсус таълим вазири И.Мажидов ва бошқалар Президентимиз Шавкат Мирзиёев томонидан таълим соҳасини тубдан ислоҳ этишда ота-оналар, педагоглар, ёшларнинг фикрини инобатга олган ҳолда илғор ташаббуслар амалиётга жорий этилаётганини таъкидлади. 

2017-2021 йилларда Ўзбекистон Республикасини ривожлантиришнинг бешта устувор йўналиши бўйича Ҳаракатлар стратегиясида таълимни бугунги кун талабидан келиб чиққан ҳолда ислоҳ этиш муҳим вазифа сифатида белгиланган. 

Мазкур ислоҳотлар самарасида юртимизда умумий ўрта таълим соҳасида 11 йиллик таълим тизими жорий этилди. Барча жойларда ихтисослаштирилган мактабларнинг ташкил этилаётгани, давлат таълими билан бирга нодавлат таълим тизими ҳам ривожлантирилаётгани сифатли билим беришни кафолатлашга қаратилган. Касб-ҳунар таълимининг янги механизмларини жорий этишга жиддий ёндашилмоқда. Академик лицейлар оптималлаштирилиб, улардаги таълим мазмуни ва сифатини тубдан ошириш юзасидан тегишли амалий чоралар кўрилмоқда. Олий таълим масканларига талабалар қабул қилишнинг янги шакллари жорий этилгани ҳисобига кўплаб ёшларнинг олий таълим олишига шароит яратилди. Ишлаб чиқаришдан ажралмаган ҳолда ўқув жараёнининг ташкил этилгани, чекка ва олис ҳудудлар учун қишлоқ хўжалиги, тиббиёт таълими каби йўналишларда мақсадли кадрлар тайёрлаш йўлга қўйилгани халқимиз томонидан қўллаб-қувватланмоқда. 

Мажлисда Ҳаракатлар стратегиясида белгиланган вазифаларни изчиллик билан амалга оширишда соҳага оид қонунларни инвентаризация қилиб бориш, тизимдаги ислоҳотларга ҳамоҳанг тарзда қонунчиликни такомиллаштириш зарурлиги алоҳида таъкидланди. Қўмита томонидан таълим тизимидаги ислоҳотларнинг бориши юзасидан парламент ва депутатлик назоратини олиб бориш бўйича муайян вазифалар белгиланиб, тегишли тавсиялар ишлаб чиқилди. 

Назокат Усмонова, ЎзА

06.10.2017

http://uza.uz/oz/politics/onunchiligimiz-mukammalligi-y-lida--05-10-2017

Олдин      Кейин

Танқидий таҳлил, қатъий тартиб-интизом ва шахсий жавобгарлик – ҳар бир раҳбар фаолиятининг кундалик қоидаси бўлиши керак
Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг Ўзбекистон халқига Янги йил табриги
Сайтда фойдаланувчилар сони: 35
Фойдали ресурслар
Ишонч телефонларига аҳоли ва тадбиркорлар томонидан тушган мурожаатлар сони

 

beta(test statistika)

 

14.09.2017

ҳолати

 

Сайтга келиб тушган мурожаатлар

 

Чилонзор туманига келиб тушган мурожаатлар

 

PM.GOV.UZ Президент порталига келиб тушган мурожаатлар

 

MY.GOV.UZ порталига келиб тушган мурожаатлар

(2015 йилдан буён)

 

Келиб тушгани мурожаатлар

 

1

 

 

5802

 

2834

 

1012

 

Ижродаги мурожаатлар

 

1

 

375

 

227

 

935

 

Ижроси таъминланган мурожаатлар

 

1

 

5427

 

2594

 

77

 

Муддати бузилган мурожаатлар

 

1

 

151

 

67

 

128

 

 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
ҚЎНҒИРОҚ ҚИЛИНГ!

 


 

Ишонч телефон

(+9989 71) 276-90-90

Девонхона

(+9989 71) 276-66-74

Шикоятлар бўлими

(+9989 71) 276-90-04

Факс

(+9989 71) 276-90-90

 

Хабар қолдиринг

  • Тарихий обидалар
  • Тошкентнома
  • Маданият ва санъат
  • Тадбиркорлик
  • Тендер ва эълонлар